Жума куни Евроосиё иқтисодий иттифоқининг навбатдаги саммити бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Шавкат Мирзиёев ЕОИИ давлатларини бозорга чиқишдаги техник тўсиқларни бартараф этиш, меҳнат миграцияси тартиб-тамойилларини соддалаштириш, трансафғон темир йўли доирасида ҳамкорлик қилиш, агрокооперация дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Қолаверса, президент иттифоқ мамлакатларини йўловчи ташиш алоқаларини тўлиқ қайта тиклашга чақирди.
Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши Ўзбекистоннинг тўрт йўналишда, жумладан, темир йўл транспортини рақамлаштириш, «Евроосиё Экспресс» лойиҳаси ва бошқа йўналишларда ЕОИИ ишидаги иштирокини кенгайтириш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, бош вазир Абдулла Арипов темир йўл ва автомобиль транспортида йўловчи ташишни тиклашни таклиф қилди.
25 февраль куни Евросиё ҳукуматлараро кенгаши аъзолари йиғилишида бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлишга тайёрланаётганини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида нутқ сўзлаб, ЕОИИ доирасида ўзаро савдодаги тўсиқ ва чекловларни бартараф қилиш, янги транспорт йўлакларини барпо этиш ва «яшил» энергетика лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига тўхталиб ўтди.
«Ўзбекистон учун кузатувчи сифатида ЕОИИ билан ўзаро алоқаларнинг аниқ, сезиларли натижаларига эришишни таъминлаш муҳим», — дея маълум қилди президент Шавкат Мирзиёев ОЕИК мажлисида. У «ўзаро мувофиқлашган ёндашувларни талаб этувчи» вазифаларни санаб ўтди ва иттифоқ давлатлари ўртасида мунтазам авиа ва темир йўл йўловчи қатновларини қайта тиклашни таклиф қилди.
Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан Евроосиё иқтисодий иттифоқининг видеоанжуман шаклида ўтадиган саммитида қатнашади. Ўзбекистонга ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини берилиши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг